Британиялик Алистер Моффат параллель парковка бўйича Гиннес жаҳон рекордини янгилади, дея хабар бермоқда «Motor.ru». Рекорд Бирмингемдаги Autosport International Show кўргазмаси доирасида Fiat 500 ҳэтчбекида ўрнатилди.
Каскадёр автомобилни унинг узунлигидан 7,5 сантиметрга каттароқ бўлган оралиққа жойлашга муваффақ бўлди. Рекорд учун Fiat 500’нинг стабилизация тизими ўчиқ бўлган стандарт версияси қўлланилди.
Моффат ўзидан аввалги кўрсаткичдан 0,5 сантиметрга устунлик қилди, у ўтган йилнинг ноябрида хитойлик Хан Юэ томонидан ўрнатилган эди.
Изоҳ (0)