«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду рақиблари дарвозасини ишғол қилишда ва клубнинг собиқ футболчиларини ортда қолдиришда давом этмоқда, деб хабар беради «Stadion.uz».
Роналду Испания чемпионатининг 19-туридан ўрин олган «Хетафе»га қарши учрашувда жамоасининг учта голидан иккитасига муаллифлик қилди. Ўз навбатида, мадридликлар сафидаги 289-голини урди ва 288 та гол урган «Қироллик клуби»нинг собиқ ҳужумчиси Карлос Сантильянуни ортда қолдирди.
Шу тариқа, Роналду клуб тўпурарлари сафида учинчи ўринга чиқиб олди. Олдинда Альфредо ди Стефано (307) ва Рауль (323) турибди.
Роналду Испания чемпионатида 206 бор гол урган бўлса, Испания кубогида 21 та, чемпионлар лигасида 57 та, УЕФА суперкубогида 2 та ва Испания Суперкубогида 3 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)