Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги «Қиллисой» коллектори ва «Қўнғир» насос станциясида амалга оширилган реконструкция ишларидан сўнг кучли шўрланган ҳамда сизот сувлари кўтарилган 670 гектар экин майдонининг мелиоратив ҳолати яхшиланадиган бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.

Қашқадарё вилояти. Фото: ЎзА

Қашқадарё вилояти. Фото: ЎзА

Сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган ҳудудий дастурга асосан рўёбга чиқарилган ушбу лойиҳа учун 504 миллион сўм ажратилди.

Таъкидлаш керакки, 2014 йилда вилоятдаги 19 та ирригация ва мелиорация иншоотида 28 миллиард 300 миллион сўмликдан ортиқ реконструкция ҳамда қурилиш ишлари бажарилган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)