Янги Ангрен—Поп темир йўлининг ўзига хос қисми 19 километрли туннелдан иборат бўлади. Унинг қурилиши билан Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси мингдан ортиқ мутахассислари шуғулланмоқда, деб ёзади «Правда Востока».
Уларга юртимизнинг 500 нафар темир йўлчилари ёрдамлашмоқда.Биргаликда улар туннелнинг 7,3 километр қисмини бетонлаб бўлди. Режалаштирилган ишларни амалга оширишда энг замонавий техника қўлланилмоқда.
Янги темир йўл линиясининг умумий узунлиги 123,1 километрни ташкил этади. Туннелдан ташқари, бу ерда 285 та сунъий объект, 22 та кўприк, олтита кўприк йўл бино этилади. Шунингдек олтита темир йўл станциялари ва иккита вокзал қурилиши кўзда тутилган.
Олиб борилаётган ишларга хитойлик мутахассислардан ташқари, уч мингдан ошиқ ўзбекистонлик темир йўлчилар жалб этилган.
Изоҳ (0)