Осиё Кубоги “C” гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашувда Эрон терма жамоаси Қатар устидан кичик ҳисобда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Учрашувдаги ягона голга Эроннинг 19 ёшли футболчиси Сардор Азмун 55-дақиқада муаллифлик қилганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак. Бизнинг терма жамоада эса 23-24 ёшли «сардор»лар ҳали «ёш ва тажрибасиз» деб ҳисобланиб, заҳирада ўтиришади.
Ўйинни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бехато бошқариб борганини ҳам қўшимча қилиб ўтиш керак.
Осиё Кубоги−2015. “C” гуруҳи
Қатар - Эрон 0:1
Голлар: С.Азмун 55
Қатар: Қосим Бурҳон, Муҳаммад Тиресор, Али Ал-Маҳдий Мухтор, Иброҳим Мажид, Абдулкарим Ҳассан, Ал-Саййид, Ҳасан Ал-Ҳайдос, Карим Будиаф, Буалим Ҳафий, Исмоил Муҳаммад, Муҳаммад Мунтари.
Эрон: Алиризо Ҳагигий, Муртазо Пуралиганжи, Меҳрдод Пўлодий, Жалол Ҳуссайний, Вуриа Ғофурий, Андраник Теймуриян, Жавод Некунам,Эҳсон Ҳожсафи, Масъуд Шожаи, Ашкан Дежага, Сардор Азмун.
Изоҳ (0)