Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўз уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши натижасида 4 квадрат метр майдонда уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ёнғин натижасида куйиш тан жароҳатини олган уй эгаси ўт ўчирувчилар томонидан қутқарилиб, шифохонага юборилган.
Шифохонада тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, фуқаро вафот этган, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этишларича, ёнғин ўтган ҳафта содир бўлган.
Изоҳ (0)