Россиянинг Москва шаҳрида шахмат бўйича Т. V. Петросян хотирасига бағишланган XXIХ турнир ўз якунига етди. 64 нафар шахматчи иштирок этган “A” гуруҳида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ўртасида 2014 йилги жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдоров (2111) ҳам қатнашди. Бу ҳақда «Olamsport.com» хабар бермоқда.
Энг ёш шахматчилардан бири бўлган Жавоҳир сўнгги 9-турда россиялик Анна Саяфарова (1846) билан ҳисоб-китоб қилди. Қора доналарда ҳаракат қилган Синдоров якунда дурангга имзо чекди. Тўққиз имкониятдан 5 очко жамғарган Жавоҳир қўшимча кўрсаткичларга кўра, 64 нафар шахматчи орасида 17-ўрин билан кифояланди.
Мусобақа ғолиблиги қўшимча кўрчаткичларга кўра россиялик Константин Saveнков (2363)га насиб этди. У сингари 7,5 очко жамғарган яна бир рус шахматчиси Иван Елеский (2315) иккинчи ўринни эгаллади. Александр Тарасов (2171) эса 7 очко билан кучли учликка якун ясади.
Изоҳ (0)