«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси примеранинг 18-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйин бошланишидан олдин Испания чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарга бериладиган совринни қўлга киритди. Бу ҳақда «Stadion.uz» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли аргентиналик 22 ноябрь куни «Севилья»га қарши ўйинда хет-трик қилди ва примера ўйинларида 253-голини уриб Тельмо Саррага етиб олди.
Изоҳ (0)