Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германиянинг Дельменхорст шаҳридаги касалхона санитари ўзининг 30 нафар мижозини ўлдирганлигини тан олди, деб ёзади Meduza. Бу ҳақда уч мижозини ўлдиришда айбланаётган санитар устидан олиб борилаётган суд давомида судланувчини экспертизадан ўтказган психиатр маълум қилди.

Фото: vesti.ru

Фото: vesti.ru

Унинг айтишича, 38 ёшли санитар клиника мижозларига юрак ва қон-томир касалликларини даволовчи кучли таъсир этадиган дориларни киритган, буни кейинроқ улар устида жонлантириш тадбирларини олиб бориш мақсадида атайлаб амалга оширган.

Санитар сўзларига кўра, у бу ишдан руҳий қониқиш олган ва қутқарилган мижозлар миннатдорчилигига сазовор бўлган. У кучли таъсир этувчи дориларни жами 60 мижозга берган, шуларнинг тахминан ярми тирик қолган.

Санитарнинг ишини кўриб чиқаётган суд матбуот хизмати хабар беришича, судланувчининг экспертиза чоғида қилган баёноти расман тан олиш кўрсатмаси деб ҳисоблана олмайди, чунки у ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ёки судьяларга йўналтирилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди