АҚШнинг Forbes журнали 2014 йилда киностудияларга энг кўп фойда келтирган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Унга кўра, «Очлик ўйинлари» ва «Х одамлар» фильмларининг бош қаҳрамони Женнифер Лоуренс биринчи ўринга лойиқ топилди. Тугаётган йилда унинг иштирокидаги фильмлар 1,4 миллиард доллар йиққан.
Ундан кейинги ўринларда 1,2 миллиард доллар билан «Галактика соқчилари» ва «Лего. Муви» қаҳрамони Крис Пратт ва 1,18 миллиард доллар билан «Илк енгилмас» ва «Люси» етакчиси Скарлетт Йоханссон бормоқда.
Шунингдек, ўнликдан Марк Уолберг (1 миллиард доллар), Крис Эванс (801 милион доллар), Эмма Стоун (764 миллион доллар), Анжелина Жоли (758 миллион доллар), Жеймс МакЭвой (747 миллион доллар), Майкл Фассбендер (746 миллион доллар) ва Хью Жекман (746 миллион доллар) ўрин олган.
Изоҳ (0)