Тошкентда байрам сайиллари 28 декабрдан 5 январга қадар давом этади, дея хабар бермоқда UzReport пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб. Анъанага мувофиқ Мустақиллик майдонида мамлакатнинг энг катта арчаси ўрнатилди.
Янги йил арчалари, шунингдек, Roison Electronics корхонаси ёнида (Чилонзор тумани, Ал Хоразмий даҳаси), Хадра майдонида (Шайхонтоҳур тумани), Марказий офицерлар уйи қаршисида (Яшнобод тумани), Юнусобод тумани 12-даҳада, Сергели тумани 8-даҳада ҳамда «Қуёшча нури» боғида (Бектемир тумани) барпо этилди.
Шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган тадбирлар режасига кўра, бозорлар, меҳмонхоналар, савдо марказлари, корхоналар, ташкилотлар ва жамоат транспортларини ҳам безаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)