Тошкент шаҳрининг «Истиқлол» саройида 26 декабрь куни маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳаларда бўлиб ўтган «Эътироф – 2014» миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга маданият ва санъат намояндалари, ёзувчи ва шоирлар, кино, театр, мусиқа ва рақс, тасвирий санъат соҳаси фидойилари, кенг жамоатчилик вакиллари, устоз-мураббийлар, талабалар таклиф этилди.
Тадбирда турли номинациялар бўйича ғолибларга диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари топширилди.
Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.
Изоҳ (0)