Шу кунларда Тошкент кўчаларида байрам иллюминациясини ўрнатиш ишлари якунланмоқда, дея хабар берди «Podrobno.uz». 26 декабрь, жума куни Янги йил чироқлари пойтахтни ёритишга киришади.
Бу йил «Тошшаҳарнур» Мустақиллик майдонида жойлашган Тошкентдаги асосий арчани ўзгача услубда безатди. Ўтган йили арча электр маржонлар билан ясатилган бўлса, бу йилги безаклар бант, қўнғироқ, юракча ва бошқа шаклларда бўлди.
Мустақиллик майдонидаги байрам тадбирлари 28 декабрь куни эрталаб бошланади, арча чироқлари эса 29 декабрга ўтар кечаси ёқилади.
Изоҳ (0)