Мексика олимпия қўмитасининг президенти Карлос Падиля 2024 йилги ёзги олимпиада ўйинларини АҚШ билан биргаликда ўтказиш таклифини илгари сурмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Ушбу масала юзасидан музокаралар ўтказиш учун икки давлат олимпиада қўмиталари вакиллари 2015 йилда ўзаро учрашишни режалаштирмоқда.
Маълумот ўрнида, АҚШ олимпия қўмитаси 2024 йилги ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилиш учун ўз номзодини илгари сурган. Бу учун даставвал мезбон шаҳарни аниқлаш мақсадида ички танлов ташкил этилади. Унга кўра, 2015 йил бошида АҚШнинг тўрт шаҳри — Бостон, Вашингтон, Сан-Франциско ва Лос-Анжелес орасидан бири саралаб олинади.
2015 йилнинг 15 сентябрига қадар эса АҚШ олимпия қўмитаси ғолиб шаҳар номини ўйинларга даъвогар шаҳар сифатида ХОҚга тақдим этади. Шу тариқа, ушбу шаҳар 2024 йилги ёзги олимпиада ўйинларини ўтказиш учун даъвогар шаҳарлар қаторига киритилади.
Ўз навбатида, Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах АҚШ олимпия қўмитасининг қарорини маъқуллашини ва тўрт шаҳардан қай бири ғолиб чиққан тақдирда ҳам даъвогар шаҳарлар орасида энг кучли номзодлардан бири бўлишини таъкидлаб ўтган.
Изоҳ (0)