Испания Кубоги нимчорак финалида ўзаро рақиблик қиладиган жамоалар номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Унга кўра, Каталониянинг «Барселона» жамоаси «Эльче» билан куч синашади. Мадриднинг икки жамоаси — «Реал» ва «Атлетико» ҳам ўзаро жуфтликни ҳосил қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Испания Кубоги доирасида «Л’Оспиталет» жамоаси билан кечган жавоб учрашувида 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этган бўлса-да, дастлабки ўйиндаги 3:0 ҳисобидаги ғалабаси туфайли нимчорак финалга чиқишга муваффақ бўлган.
Испания Кубоги 1/8 финали учрашувлари 7 ва 14 январь кунлари бўлиб ўтади.
Кубок баҳсларида ўзаро тўқнаш келадиган жамоалар:
- «Барселона» — «Эльче»
- «Атлетико» — «Реал»
- «Вильярреал» — «Реал Сосьедад»
- «Алмерия» — «Хетафе»
- «Гранада» — «Севилья»
- «Валенсия» — «Эспаньол»
- «Малага» — «Леванте»
- «Сельта» — «Атлетик»
Изоҳ (0)