Яқин йилларда Тошкентда жамоат транспортлари учун 400 та янги бекат қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси раҳбари Асомиддин Тожиев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Podrobno.uz».
Унинг сўзларига кўра, шаҳар автобус бекатларини янгилаш бўйича режа ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда уларнинг қиёфасини яратиш ва шарқона безакларни қўшиш учун дизайнерлар танлови шартлари тайёрланмоқда. Янги бекатлар стандарт, шаффоф ва киоскларсиз бўлиши қайд этилган.
Янги бекатлар конструкциялари Сирғали қурилиши материаллари ва металл қурилмалари заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистон пойтахтида JCDecaux Uz компаниясининг ойнали бекатлари ўрнатилган бўлиб, уларнинг ҳар бирининг қиймати ўртача 40 миллион сўмга тўғри келади.
Изоҳ (0)