Россиянинг «Балткран» компанияси General Motors Uzbekistan қўшма корхонаси учун иккита кенг оралиқли контейнер кранларини етказиб беради, дея хабар бермоқда UzDaily.
Кранлар параллел йўлларда ишлайди ва контейнерларни бир-бирига узатиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, юк туширгичлар ва юк ортгичлар устма-уст ишлайди, шу туфайли контейнерлар бир-бири билан тўқнашиб кетмаслиги учун тўқнашишга қарши тизимлар назарда тутилган.
Ҳар иккала кран 2015 йилда етказиб берилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)