Бутун Ўзбекистон бўйлаб Янги йил арафасидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ўз фаолиятини бошлади, деб хабар бермоқда «Правда Востока» газетаси. Қайд этилишича, бу йилги ярмарка одатдагидан кўпроқ давом этади − охирги кун 2 январга белгиланган.
«Ўзулгуржисавдоинвест» томонидан декабрь ойи бошидан жамғарилиши бошланган озиқ-овқат маҳсулотлари икки ҳафтадан кўпроқ вақт давомида 20 фоизлик чегирмалар билан сотилади. 25 декабрдан бошлаб эса махсус байрам павильон ва расталарида 30 фоизлик чегирма жорий қилинади.
Тошкентдаги энг йирик ярмаркалар «Наврўз» ва «Авиасозлар» бозорлари ҳузурида, шунингдек «Ўзкўргазмасавдо» биноси олдида очилган. Ярмаркада сотиш учун мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми бу йили 20 фоизга оширилган.
Ушбу кўрсаткични ҳар йили ошириб бориш Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2011 йил 7 апрель куни қабул қилинган «2011−2015 йиллар давомида мева-сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарорига биноан амалга ошириб келинмоқда.
Изоҳ (0)