Кеча, 17 декабрь куни ЎФФ анжуманлар залида келгуси мавсум учун Олий лигага қуръа ташланди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Суперкубоги учун бўладиган баҳс санаси ҳам маълум қилинди.
«Янги мавсумни Ўзбекистон Суперкубоги учун аввалги мавсум чемпиони ‘Пахтакор’ ва Кубок соҳиби ‘Локомотив’ клублари ўзаро ўйин билан очиб беради. Ушбу баҳс 8 март куни ўтказилади», — дейилади нашрда.
Изоҳ (0)