Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Англикан черкови Буюк Британия тарихида илк бор аёл епископни тайинлади, дея хабар бермоқда «Кун» The Telegraph ахборотига таяниб.

Фото: Gazeta.ru

Фото: Gazeta.ru

Икки боланинг онаси бўлган 48 ёшли Либби Лейн Британия тарихидаги илк аёл епископга айланди.

Қайд этилишича, 20 йил аввал Лейн роҳиб вазифасини бажариш ҳуқуқини қўлга киритган дастлабки инглиз аёлларидан бири бўлган.

«Ушбу тарихий кунда Англикан черкови аёл кишини епископ лавозимига тайинлади. Бу лаҳзаларни йиллаб кутган инсонлардан миннатдорман», — деди Лейн.

Аввалроқ, Англикан черкови аёлларнинг епископ этиб тайинланиши учун овоз берганди. Рус православ черкови эса ушбу қарорга салбий муносабат билдирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Tata Steel Чесс 2023. Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиби билан дуранг ўйнади ва ҳамон мусобақа пешқадами бўлиб турибди. Жавоҳир Синдоровда ҳам дуранг
Маҳаллий
Сурхондарёдан топилган айиқ боласи зоопаркка топширилди
Маҳаллий
Ўзбек тили дарслигида мусиқа асбоблари номи хато ёзилгани айтилди (видео)