Apple Янги йил байрами таътили учун янги реклама ролигини тақдим этди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди ва ушбу видеороликни юракка илиқлик улашувчи деб атади.
Apple компанияси креативлик ва ўзига хос нимадир яратиш билан ажралиб туради. Унинг навбатдаги реклама ролиги ҳам шулар жумласидандир. Видороликда 90 йилларнинг The Сонг номли қўшиғи бугунги кунда Apple қурилмаларидан фойдаланадиган қиз томонидан тингланади. Қиз эса бувисининг ушбу қўшиғини 90 йилларда мусиқа эшитиш учун фойдаланилган пластинкадан замонавий қурилмаларда тинглаш учун тайёрлайди.
Шундан сўнг эса қиз ушбу совғани бувисига совға қилади. Бувиси мусиқани тинглаб, ёшлик даврларидаги суратларини томоша қилади ва кўзига ёш олади.
Изоҳ (0)