Словакиядаги компания учар автомобилнинг ишлайдиган варианти — Aeromobil 3.0’ни ишлаб чиқди. Бу ҳақда Rt.com хабар бермоқда. У 29 октябрь куни Вена (Австрия)даги Pioneers Festival инновациялар фестивалида намойиш этилди.
Машинанинг тезлиги ерда соатига 160 километр, ҳавода эса 200 километргача етиши мумкин. Бир соатда у 15 литр бензин сарф қилади.
Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, аэромобил парвоз хавфсизлиги учун зарур бўлган барча воситалар билан жиҳозланган. Компания ушбу ихтиро тез орада серияли равишда ишлаб чиқарила бошлашига умид қилмоқда.
Изоҳ (0)