Chevrolet Ўзбекистонда One World Futbols дастурини ишга туширди, дея хабар бермоқда 12news.uz.
Chevrolet компанияси 2012 йилдан буён ушбу лойиҳада иштирок этиб келмоқда. Дастур мақсади оғир вазиятдаги кишиларни қўллаб-қувватлаш ва уларда спортга нисбатан меҳр уйғотишдан иборатдир.
One World Futbols лойиҳаси доирасида 1,5 миллионта футбол тўплари мактаблар ва бошқа ташкилотларга хайрия мақсадларида топширилиши зарур.
GM Operations томонидан тўпларни топшириш бўйича илк маросим Чирчиқ шаҳридаги 14-меҳрибонлик уйида бўлиб ўтди. Унда GM Operations’нинг Ўзбекистондаги президенти ва бошқарув директори Кахер Казем маҳаллий ҳукумат вакиллари, GM ходимлари ва ФИФА рефериси Равшан Эрматов иштирокида тарбияланувчиларга тўпларни тантанали равишда топширди.
Изоҳ (0)