Россиянинг Красноярск ўлкасидаги шифохоналардан бирида асаби бузилган бемор нейрохирургга болға билан тан жароҳати етказди, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Қайд этилишича, Железногорск шаҳридаги 51-шифохонада ишловчи нейрохирург 29 ёшли беморга Красноярскда қўшимча текширувлардан ўтиш лозимлигини айтгач, бемор дастлаб унга таҳдид қилган. Бир неча кун ўтгач, шифохона биносида ишлаётган қурувчиларнинг болғасини олиб, шифокорнинг юзига урган.Жабрланувчи шифохонага ётқизилган. Шифохона қўриқчилари томонидан қўлга олинган беморга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Шифокор бош суягидан жароҳат олгани ва юзида зарба асоратлари қолгани маълум қилинган. Ҳозирда унинг аҳволи барқарор деб баҳоланган.
Изоҳ (0)