Урганчдаги UzXCMG МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон — Хитой қўшма корхонасида замонавий гидравлик экскаваторлар, қурилиш ускуналари ҳамда улар учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилиб, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда «Туркистон-Пресс» нодавлат ахборот агентлигига таяниб, «Uz24.uz» хабар бермоқда.
Жорий йилда ишга туширилган корхонада ўтган қисқа муддат ичида 40 та экскаватор ишлаб чиқарилиб, буюртмачиларга етказиб берилди.
Ҳозирда 25 нафар малакали ишчи-хизматчи ишлаётган корхона фаолиятини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Йил охиригача яна 20 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)