Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Туркия сафари олдидан Anadolu ахборот агентлигига берган интервьюсида санкциялар халқаро барқарорликка таҳдид солишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Segodnya.ua».
«АҚШ, Европа Иттифоқи, Япония, Австралия ва бошқа мамлакатлар томонидан Россияга нисбатан бир томонлама чекловлар жорий қилиниши легитим эмас. Бундай босим нафақат бевосита иқтисодий зарар келтиради, балки халқаро барқарорликка ҳам таҳдид солади», − деди Путин.
Шунингдек, у халқаро ҳамжамиятни чекловлар ва таҳдидлар мантиғини четга суриб, тўпланиб қолган муаммоларнинг ўзаро фойдали ечимларини излашга чақирди. Путиннинг сўзларига кўра, Россия билан ультиматум ва санкциялар тилида сўзлашишга уринишлар фойда бермайди ва бундай муносабатнинг истиқболи йўқ.
Изоҳ (0)