Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентдаги «Туркистон» саройида Competizione dell'Opera опера ижрочиларининг XIV халқаро танлови ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Барно Исматуллаева. Фото: ЎзА

Барно Исматуллаева. Фото: ЎзА

Бу танлов Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Австриядаги Competizione dell'Opera халқаро танлови ассоциацияси, «Ўзбектеатр» ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Ўзбекистон, Австрия, Германия, Венгрия, Япония, Беларусь, Польша, Россия, Словакия, Туркия, Қозоғистон, Жанубий Африка Республикаси ва бошқа давлатлардан 60 дан зиёд иштирокчи бир неча кун давомида энг яхши опера асарларини итальян тилида ижро этди. Уларнинг чиқишлари нуфузли халқаро ҳайъат томонидан баҳоланди.

Иштирокчиларнинг опера асарларини ижро этиш ва томошабинга етказиб бериш маҳорати ҳамда бошқа ижодий хислатлари баҳоланган танлов натижаларига кўра, 20 хонанда финалга йўл олди. Уларнинг беш нафари Ўзбекистон вакилларидир. Булар Ўзбекистон давлат консерваторияси битирувчиси Ғулом Назиров, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри хонандалари Рустам Алимардонов, Жаброил Идрисов, Барно Исматуллаева, ушбу театр стажёри Дамир Раҳмоновдир.

Танловнинг финал босқичи қизғин кечди ва ғолиблар халқаро ҳайъат аъзоларининг яширин овоз бериш йўли билан аниқланди.

Competizione dell'Opera танлови якунларига кўра, биринчи ўринни ўзбекистонлик Барно Исматуллаева эгаллади. Иккинчи ўринга Беларусь опера ижрочиси Павел Пятро сазовор бўлди. Учинчи ўринга россиялик Мария Баянкина ва Ўзбекистоннинг яна бир вакили Жаброил Идрисов муносиб кўрилди.

«Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида 29 ноябрь куни танлов ғолиблари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Уруғчилик ҳамда пистачилик илмий марказлари ташкил этилади
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маслаҳатлар
Ширинликлар ўрнига нима истеъмол қилиш мумкин? Қадди-қоматга зарарсиз тавсиялар