Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган Huawei смартфонларининг нархлари Mobinfo.uz сайти томонидан эълон қилинди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Унга кўра ушбу мажмуада энг қиммат Huawei смартфони Ascend P7 бўлиб, у 1 300 000 сўмдан сотилмоқда. Ascend P7 гаджети 4G LTE модулида ишлайдиган смартфонлар орасида энг ингичкаси ҳисобланади.
Унда 5 дюймли FullHD дисплей, 1,8 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, Mali 450 видеокартаси, 2 Гб тезкор ва кенгайтириш мумкин бўлган 16 Гб ички хотира, 2500 мА·соат қувватга эга батарея, 8 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.
Батареясининг қуввати тинимсиз гаплашилганда 14 соатга етади. Унинг ўлчамлари 13,9×6,8×6,5 милиметрни, оғирлиги эса 124 граммни ташкил этади. «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган барча Huawei смартфонларининг нархлари билан «Пароль» нашрининг ушбу мақоласида танишсангиз бўлади.
Изоҳ (0)