24 ноябрдан бошлаб Россияда Apple iPhone 6 смартфонларининг нархи 3000 рублга кўтарилди. Бу ҳақда Mail.Ru сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Шу пайтгача 16 Гб ички хотирали iPhone 6 смартфонини Россияда 31 990 рубль, iPhone 6 Plus’ни эса 36 990 рублдан харид қилиш мумкин эди. Эндиликда эса уларнинг нархлари 34 990 ва 39 990 рублга кўтарилди.
Аввалроқ рубль курсининг пасайиши сабаб Россияда 1 декабрдан бошлаб Apple маҳсулотларининг нархи 4000-5000 рублга оширилиши тахмин қилинган эди.
Изоҳ (0)