Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

110 килограмм героинни қарзга олган икки нафар наркотик билан савдо қилувчи киши Тожикистон пойтахти Душанбе яқинида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Душанбе. Фото: world.lib.ru

Душанбе. Фото: world.lib.ru

«110 килограммлик йирик героин партияси олди-сотди битимининг муваффақиятсиз кечиши натижасида жиноий гуруҳлар ўртасида низо юзага келади ва ушбу наркогуруҳларнинг икки нафар аъзоси ҳалок бўлади», — дейилади хабарда.

Ўқотар қурол билан етказилган жароҳатга эга мурдалар 18 ноябрь куни Рудакий туманидан топилган. Уларнинг аҳоли орасида художўй кишилар сифатида таниқли бўлган ака-ука Фарҳод ва Ражабали Каримовга тегишли экани аниқланди. Жиноятни уюштиришда гумон қилиниб, 53 ёшли Абдулазиз Усмонов қўлга олинди, у қотиллик ва наркотиклар ноқонуний савдоси учун муқаддам икки марта судланган, бироқ икки марта ҳам амнистияга тушган.

Сўроқ давомида у ака-укани қарзлари учун ўлдиртириб юборганини, улар 110 килограмм героинни олиб, пулини бермай кетганини айтиб берди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 трлн сўм кредит ажратилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия салоҳиятига таянилади
Маҳаллий
Абдуқодир Мўминов товламачилик ва фирибгарликда айбланмоқда