23 ноябрь, якшанба куни Афғонистон шарқидаги Пактика провинциясида ўтказилаётган волейбол мусобақасида теракт содир бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС. Натижада 50 га яқин киши ҳалок бўлди, 60 дан ошиқ киши жароҳат олди.
Бир неча юз нафар томошабин ташриф буюрган волейбол мусобақаларининг финал учрашувида худкуш террорчи портловчи воситани ишга туширди. Портлаш оломон орасида содир бўлди.
Провинция ҳукумати портлаш фактини тасдиқлади. Айни пайтда фожиа жойида тиббий ходимлар ишламоқда. Ҳеч қайси гуруҳ ушбу теракт бўйича жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.
Изоҳ (0)