АҚШнинг Coca-Cola компанияси янги бренд остида сут ишлаб чиқаришга қарор қилди, деб хабар бермопқда «РБК». Оддий сутдан икки баравар қиммат бўладиган маҳсулот декабрь ойи охирида расталарда пайдо бўлиши кўзда тутилган.
FairLife деб номланадиган сут таркибида оддий маҳсулотдагидан 50 фоиз кўпроқ протеин ҳамда 30 фоиз камроқ шакар борлиги айтилган. Компания вакили янги бренд ажойиб ўсиш салоҳиятига эга бўлсада, ривожланиш секин кечишини айтиб ўтган.
The Daily Telegraph берган хабарларга кўра, АҚШда ҳозирда оддий сутни ишлаб чиқаришда пасайиш кузатилмоқда. Протеинга тўйинтирилган сутнинг оммавийлиги эса ошиб бормоқда.
Изоҳ (0)