ФИФА рефериси Валентин Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтаётган Форс Кўрфази Кубоги ярим финал ўйинини бошқарди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Футбол Федерацияси.
Турнир мезбонлари — Саудия Арабистони ва БАА терма жамоалари ўртасидаги баҳс анча кескин ва курашларга бой тарзда кечди. Мазкур ўйинда Коваленкога қанотларда Маъмур Садиқосимов ва Алишер Усмонов ёрдам берди.
Қизиқарли ва голларга бой учрашувда Саудия Арабистони терма жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга йўлланма олди. Саудия Арабистони терма жамоаси финалда Уммон терма жамоасини ярим финалда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган Қатар терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони терма жамоаси ОК — 2015 гуруҳ босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиблик қилади.
Форс Кўрфази Кубоги (ярим финал)
Саудия Арабистони — БАА: 3:2
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Маъмур Саидқосимов, Алишер Усмонов (барчаси Ўзбекистон), Муҳаннад Қосим (Ироқ).
Голлар: Носир Ал Шамроний 19, Наваф Ал Обид 22, Салим Ал Давсари 86 — Аҳмад Ҳалил 53, 79.
Изоҳ (0)