Хитой шарқида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 11 нафар болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» «Синьхуа» агентлигига таяниб.
Фожиа 19 ноябрь, чоршанба куни эрталаб Шаньдун провинциясининг Чаошуй шаҳрида рўй берди: 14 нафар болани олиб кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Уч бола ва ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди, саккиз бола эса кейинроқ шифохонада вафот этди. Қолган уч бола енгил жароҳат олди.
Полиция хабарига кўра, микроавтобус саккиз йўловчига мўлжалланган бўлган. Айни пайтда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)