The Daily Mail аноним манбага таяниб, Россия президенти Владимир Путин Брисбендаги G20 саммити давомида қўллаган хавфсизлик чоралари ва талаблари ҳақида ёзди.
Мақолада айтилишича, G20 саммити давомида Путин Брисбендаги Hilton меҳмонхонасида турган. У учун келтирилган таомлар заҳарланмаганини текшириб кўриш учун уларни аввал татиб кўришган.
Бундан ташқари, ушбу меҳмонхонадаги хоналарнинг 75 фоиздан ортиғи Россия етакчисига ҳамроҳлик қилган соқчилар томонидан банд этилган.
Эслатиб ўтамиз, G20 саммити 14—16 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)