Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиялик олимлар «Фотон-М» сунъий йўлдошини орбитадан қайтариш чоғида Ерга метеоритлар ёрдамида коинотдан ҳаётни олиб келиш мумкинлигини исботлади. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Микробиология институти илмий ходими Александр Слободкинга таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Фото: ТАСС

Фото: ТАСС

«Биз термофиль бактерияларимиздан бири атмосферанинг қалин қатламларидан ўтишда метеорит юзасида тирик қолишини кўрсатиб бердик», — деди Слободкин Москвадаги коинот биологияси ва авиакосмик тиббиёт конференциясида.

Унинг айтишича, қурилма юзасига диаметри 10 сантиметр, қалинлиги 1 сантиметрга тенг иккита базальт шайба ўрнатилган, уларнинг ҳар бирига 12 та чуқурча тешиб қўйилган ва турли бактериялардан 15 миллиграмм намуна жойланган. Қурилма қайтиб келгач, 24 та ячейканинг 3 тасида бир турдаги бактериялар сақланиб қолган бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади