Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Yota Devices компанияси янги моделдаги YotaPhone 2 смартфонини 3 декабрь куни Лондонда тақдим этмоқчи. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’ига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: korrespondent.net

Фото: korrespondent.net

Смартфон иккита экранга эга эканлиги билан бошқалардан ажралиб туради. Асосий дисплейи 1920×1080 пикселли 5 дюймли рангли экран бўлса, иккинчиси «электрон сиёҳ» технологияси асосидаги 960×540 пикселли 4,7 дюймли оқ-қора орқа экрандир.

Оқ-қора экранда телефонни блокдан чиқармасдан туриб, асосий экрандаги маълумотларни кўриш мумкин, бу қурилмага бир марта олган қувватни 50 соатгача етказиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпинга Россияда ишлаб чиқарилган YotaPhone смартфонини совға қилгани хабар берилган эди.

Россиянинг Yota Devices компанияси ўзи ишлаб чиққан YotaPhone смартфонининг илк моделини ўтган йил охирида тақдим этган эди. Yota Devices’нинг миноритар акционери бўлган «Ростех» корпорацияси раҳбари Сергей Чемезов янги телефонни Россия бош вазири Дмитрий Медведевга намойиш қилган, қурилма «100% Россия маҳсулоти» эканини маълум қилганди. Кейинроқ Чемезов ушбу телефонларнинг Сингапурда йиғилиши, экранлари Хитой ва Японияда ясалишини таъкидлаб, ўз маълумотига тузатиш киритганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди