2014 йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Фавқулодда ва мухтор элчиси Жорж Кролни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда.
Суҳбатда томонлар Ўзбекистон — АҚШ муносабатларининг айрим масалалари, шу жумладан, икки томонлама тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби юзасидан фикр алмашди.
Изоҳ (0)