Facebook ижтимоий тармоғи аъзоларнинг янгиликлар лентасида камроқ спам-хабарларни кўрсатиш учун бир қанча ишларни амалга оширмоқда. Шулардан бири эса тармоқдаги тарғибот саҳифаларининг постларини қаттиқ текширувдан ўтказилиши бўлади. Бу ҳақда Engadget маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Бунда Facebook’даги Page — саҳифаларда қолдирилаётган «Like босмасанг, кулфат содир бўлади» каби спам-постларнинг чоп этилишига йўл қўйилмайди. Спам-постлар эса қуйидаги йўналишларда аниқланади:
- Маҳсулот сотиб олиш ва мобил дастур ўрнатишни тарғиб қилувчи постлар;
- Ёлғон акцияларга жалб қилиш ҳақидаги постлар;
- Рекламалардан бир хил кўчирилган постлар.
Изоҳ (0)