Республикачилар партиясидан бўлган конгрессмен Майкл Бёржес Украинага тўғридан-тўғри ҳарбий кўмак беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини АҚШ Конгрессига кўриб чиқиш учун тақдим этди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Бёржес сўзларига кўра, вазият қанчалик мураккаб бўлишига қарамасдан, украиналиклар парламентга сайловлар ўтказди ва уларнинг келажаги Ғарб билан боғлиқ эканлигини намоён этди.
Қонун лойиҳаси маъқулланган тақдирда, Украина танкка қарши, ҳаво ҳужумига қарши қурол-аслаҳалар, ўқотар қуроллар, жумладан тўппончалар, гранатомётлар, пулемётлар, шунингдек, кўпмақсадли автомобиллар, қайиқлар, кимёвий, биологик ва радиациявий ҳимоя тизимларига эга бўлади.
Изоҳ (0)