16 ёшли Алисия Фернандес Ромеро Испаниянинг баскетбол бўйича лигаларидан биридаги «Бенидормом» ва «Кальпе» жамоалари учрашувида вафот этди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашрига таяниб, «Сегодня» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, баскетболчи қиз учрашув давомида боши айланаётганини айтиб, бошқа ўйинчи билан алмаштирилишини сўраган. Заҳира ўриндиғидан жой олган қиз бироздан сўнг ҳушини йўқотган.
«Тўсатдан вафот этиш синдроми»ни қайд этган тиббий ходимлар қизнинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Баскетбол бўйича Испания федерацияси Алисия Фернандес Ромеронинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирди.
Изоҳ (0)