Қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳлантириш ва унинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида 2009 йилдан Ўзбекистон Гидрометеорология маркази ҳузурида Қурғоқчилик мониторинги миллий маркази фаолият кўрсатмоқда, деб хабар берди UzReport.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ривожланиш дастури кўмагида Гидрометеорология маркази, Табиатни муҳофазаа қилиш давлат қўмитаси, вазирлик ва идораларнинг ёш мутахассислари ҳамда олий ўқув юртлари талабаларига мўлжалланган семинар ва тренинглар ўтказилмоқда.Жумладан, навбатдаги семинарда ОАВ ёш ходимлари ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети битирувчилари иштирок этди. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда кузатилиши мумкин бўлган иқлим ўзгариши сценарийлари билан таништирилди.
Бундан ташқари, Марказ Қарши иқтисодиёт-муҳандислик институтининг «Атроф-муҳит муҳофазаси» кафедрасига иқлим ўзгариши ва у билан боғлиқ хавфларга оид маълумотларни тақдим қилиб келади. Жорий йилда эса Қаршида қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни синаш лабароторияси – томчилаб суғориш жорий қилинган иссиқхона ташкил этилди.
Изоҳ (0)