Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими Шавкат Азимжонов Кичик ҳалқа йўлида кўчаларни ёритиш билан боғлиқ муаммолар яқин орада ҳал қилинишини айтди. Бу ҳақда «Подробно» хабар бермоқда.
Нашр ёзишича, Кичик ҳалқа йўлининг Педиатрия институтидан «Уч қаҳрамон» айланма йўлигача бўлган қисми тунда жуда кучсиз ёритилади, баъзи жойларда эса умуман чироқ мавжуд эмас.
Нашр мухбирининг ушбу муаммо юзасидан мурожаатига жавобан, туман ҳокими мазкур масаланинг ҳокимият мажлисида кўриб чиқилишини ва иложи борича тезроқ ҳал этилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)