Тошкент шаҳар Яшнобод тумани (собиқ Ҳамза тумани) ҳудудидаги Элбек кўчасининг таъмирлаш ишлари 2015 йилдагина якунланади, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Podrobno.uz нашрининг қайд этишича, таъмирлаш ишлари 2011 йилда бошланган кўчанинг 20 фоиз қисми ҳалигача ёмон аҳволда қолмоқда. Яшнобод тумани ҳокими Фаррух Ҳакимов таъмирлашнинг қолган қисми 2015 йилда тугатилишини маълум қилган.
Қайд этилишича, «Машинасозлар» ва «Дўстлик» метро бекатлари орасида жойлашган Элбек кўчаси Яшнобод туманидаги энг узун кўчалардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)