Mobinfo.uz сайти Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида сотилаётган Apple iPhone 6 смартфонларининг 9 ноябрь ҳолатига кўра нархларини эълон қилди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: Tech Crunch

Фото: TechCrunch

Қуйида улар билан танишишингиз мумкин:

  • Apple iPhone 6 (16 Гб хотирали тури) — 2 700 000 сўм;
  • Apple iPhone 6 (64 Гб хотирали тури) — 3 000 000 сўм;
  • Apple iPhone 6 (128 Гб хотирали тури) — 3 800 000 сўм.

Ушбу смартфонда 4,7 дюйм 1334×750 пикселли дисплей, 64 битли Apple А8 чипи, 8 мегапикселли асосий камера, 1810 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган. Apple iPhone 6 смартфони iOS 8 операцион тизимида ишлайди.

У 6,8 миллиметр қалинликка эга. iPhone 5s смартфони эса 7,6 миллиметр қалинликда ишлаб чиқарилган эди. Смартфон ўлчами катталиги боис ўчириб-ёқиш тугмаси iPhone 5s каби тепада эмас, ён томондан ўрин олган.

Смартфоннинг Home – асосий тугмаси икки марта босилганда, бутун дисплей пастга қараб тушади ва сиз дисплейнинг юқори ойнасини кўришингиз мумкин бўлади.

Шунингдек, «Пароль» нашрида қуйидаги мақолаларни ҳам ўқишингиз мумкин: