Vivo компанияси 4,75 мм қалинликка эга X5 Max смартфонини кейинги ойда тақдим этади. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфон дунёнинг энг ингичка смартфони бўлади. Чунки, яқиндагина тақдим этилган Oppo R5 смартфони 4,85 мм қалинликда ва у ҳозирда дунёнинг энг ингичка смартфони ҳисобланади.
Vivo X5 Max смартфонида 5,5 дюйм 1080×1920 пикселли дисплей, 1,7 ГГц частотага эга саккиз ядроли процессор, 2 Гб тезкор хотира, 5 мегапикселли олд ва 13 мегапикселли орқа камера, Android 4.4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)