Италия пойтахтида Римнинг Сапиенса университети профессори, Тадқиқотлар ва барқарор ривожланиш университетлараро маркази Кенгашининг аъзоси Магда Педаченинг La Musica e la Memoria нимли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Итальян тарихчилари ва уларнинг Ўзбекистон Фанлар академиясидаги ҳамкасбларининг кўп йиллик ҳамкорлиги самараси бўлган ушбу китоб турли халқларни бирлаштирувчи омил бўлиб хизмат қилувчи маданиятнинг ролига бағишланган.
Китобда Ўзбекистон ҳудудидан топилган қадимги Рим тангалари, Италия ва Ўзбекистон ҳудудидаги давлатларнинг Буюк Ипак йўли орқали савдо муносабатлари, Марко Полонинг Марказий Осиёга саёҳати ва кўпчилик учун янгилик бўлган буюк итальян бастакори Антонио Вивальдининг Амир Темурга бағишланган асарлари ҳақида сўз юритилади.
Изоҳ (0)