Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси 2015 йилнинг биринчи чорагида Жаҳон банкининг 60 миллион долларлик маблағларини жалб этишни режалаштирмоқда. У Қамчиқ довони орқали ўтадиган темир йўл линияси учун электр таъминоти объектларини қуришга йўналтирилади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» компания вакилига таяниб.

«Ўзбекэнерго» ДАК биноси. Фото: news.uzreport.uz

«Ўзбекэнерго» ДАК биноси. Фото: news.uzreport.uz

«Ўзбекэнерго» вакилининг аниқлик киритишича, маблағлар Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки манбалари ҳисобидан ажратилади. Лойиҳа Ангрен—Поп электрлаштирилган темир йўли учун 110/220 кВ юқори кучланишли линиялар ва подстанциялар қуришни кўзда тутади.

2013 йилнинг июль ойида «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК Ангрен–Поп йўналиши бўйича янги, узунлиги 129 километрлик электрлаштирилган темир йўли қурилишини бошлаган. Мазкур йўл Қамчиқ довони орқали ўтиб, Фарғона водийсини Ўзбекистоннинг қолган ҳудудлари билан боғлашга хизмат қилади.

Умумий қиймати 1,769 миллиард доллар бўлиши кўзланган лойиҳа учун бир миллиард долларгача халқаро молия институтларининг кредит маблағлари ишлатилади; қолган қисмини эса Ўзбекистон томони молиялаштиради. Қурилиш беш йил муддатда тугатилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар