Исми ошкор қилинмаётган америкалик автомобилчи сигарет билан бирор жойини куйдириб олишдан қўрқиб, ўзини босиб кетди. Бу ҳақда Detroit Free Press хабар бермоқда.
Ҳодиса АҚШнинг Колорадо штати Орора шаҳрида содир бўлди. Ҳайдовчи парковкада тўхташ учун машинасини орқага олади. Шу пайтда унинг оғзидан тутаб турган сигарет тушиб, кийими ичига кириб қолади. Буни ҳис қилиб, у орқага ҳаракатланаётган машинадан сакраб тушади ва ерга йиқилади. Натижада автомобилнинг олд ғилдираги унинг бошини босиб кетади.
Ҳайдовчини касалхонага етказишди, айни пайтда унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Ҳайдовчининг олд ўриндиқда бўлган қариндоши жабр кўрмаган.
Изоҳ (0)