«Қулай вазият» юзага келса, Финляндия Фаластин давлатини тан олишга тайёр. Бу ҳақда Финляндия ташқи ишлар вазири Эркки Туомиойя баёнотига таяниб, «Европейская правда» хабар берди.
«Имконият пайдо бўлиши билан Финляндиянинг ўзи бундай қадамни (Фаластин давлатини тан олишни) амалга оширади», — деди у.
Финляндия ТИВ раҳбарининг фикрича, бундай қадам Яқин Шарқда тинчлик жараёнони тезлаштириши мумкин бўлади. У ушбу масала бўйича ЕИнинг умумий қарори бўлмаган тақдирда ҳам Финляндия Фаластин давлатини тан олиши мумкинлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)